Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАКТАБ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҲАМКОРЛИГИ

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан олий та'лим муассасалари мактаблар билан ҳамкорликни  йўлга қўйиш вазифаси белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни о'рганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора тадбирлари то'г'рисида"ги 312-сонли қарорига асосан Термиз давлат университети мактабларига методик ёрдам ко'рсатиш учун бириктирилган.

Шу мақсадда Термиз  давлат университетининг бир гуруҳ ўқитувчилари  Қумқо'рг'он тумани  ХТБ га қарашли 27-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга дарс ўтишди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров мазкур мактабда бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Туман ҳокими мактабларда таълим сифатини ошириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасасига қамровини кенгайтириш, ўқитувчиларга ҳам методик ёрдам кўрсатиш, ўзаро тажриба алмашиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Ўқув йили давомида ҳар ҳафтада бир кун бу жараёнлар давом этади.

645
0

БОЛАЛАРНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

Болаларнинг таълим-тарбияси, улар вояга етаётган муҳит уларнинг келажак тақдирини белгилайди.Шу боисдан ҳеч биримиз болаларнинг келажагига бефарқ бўлолмаймиз.

Қумқўрғон тумани Агросаноат касб-ҳунар техникумида Болалар ишлари бўйича комиссияси аъзолари ва Болалaр ҳуқуқини ҳимоя қилиш шўъбаси ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Унда ЮНИСЕФнинг миллий маслаҳатчилари, тренерлар Нигора Абдурахмонова, Нигора Козиева, Нурмуҳаммад Қурбоновлар томонидан болалрга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, ушбу жараёнларга аралашиш, уларни ҳал қилиш, бу борада масъулларни жалб этиш каби масалалар амалий мисоллар ва иннавацион услублар орқали тушунтириб берилди.

Семинарда иштирокчилар фикр мулоҳазаларини билдиришди ҳамда мавзуга доир маълумотларга эга бўлишди.

966
0

Қумқўрғон тумани ХТБ қарашли 25-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари Жарқўрғон туманида жойлашган Ички ишлар вазирлиги СУРХОНДАРЁ АКАДЕМИК ЛИТСЕЙИГА ҳужжатларини топширишди.

ИИВ Сурхондарё академик литсейи Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари Бегзод Кличев ўқувчиларни литсей ўқув дарс жараёни, кун тартиби ва келажакда бериладиган имтиёзлари билан яқиндан таништирди.

 Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Тадбир давомида 25-мактабнинг ҳозирги кунда литсейда та'лим олаётган 7 нафар собиқ ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.

853
0

Саноат зоналари ўрганилди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Инвеститсиялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи А.Орипов, туман ҳокими Р.Гаппаров туманда ташкил этилган кичик саноат зоналари билан яқиндан танишиб, тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида тадбиркорлар муаммолари ва таклифлари ўрганилди.

787
0

“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси двом этмоқда

“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда ҳам яшил майдонлар ташкил этилиб, фуқаролар томонидан турли дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда. Туман ҳокимининг ўринбосари Б. Жумаев бошчилигида Нурли диёр маҳалласида ҳам дарахт кўчатлари экилди. 

728
0
Рўйхатдан ўтиш
30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси