Қумқўрғон тумани маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар вакиллари томонидан таълим муассасаларида уюшмаган ёшлар учун турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.
Туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар 27-сонли умумтаълим мактабида таълим муассасаида ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ёшлар билан самимий мулоқат қилмоқда.
Маҳалла ёшлари аҳилликда, спорт мусобақаларида иштирок этишаяпти, вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.
Қумқўрғон туманида 61 та маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб боришмоқда. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда ҳоким ёрдамчиларига компютер жамланмаси ва принтерлар топширилди.
Туман ҳокими Р.Гаппаров ҳоким ёрдамчиларига Давлат раҳбари билдираётган юксак ишончни оқлаб, халқимизнинг фаровонлиги, турмуш тарзини яхшилаш борасида астойидил меҳнат қилишлари лозимлигини айтиб ўтди.
Ушбу замонавий компютер жамланмалари ҳоким ёрдамчилариниг иш унумдорлигининг ошишига хизмат қилади.
Туман мудофаа ишлари булими ходимлари ҳамда Термиз ҳарбий госпитил шифокорлари Саховат махалласида яшовчи, 2 жахон уриш қатнашчиси Кодиров Зокир бобони хонадонига боришди. Ҳарбий госпитил шифокорлари Зокир бобони тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур дори -дармонлар билан таъминлашди.
Боғора маҳалласида жойлашган 70 -сонли умумтаълим мактабига борганимизда, тунги соат 22:10 бўлишига қарамасдан таълим муассасасида турли спорт мусобақалари ташкил этилганлигига гувоҳ бўлдик.
Маҳалланинг уюшмаган ёшлари эса вақтларини мазмунли ўтказиш учун ушбу масканда жам бўлишган.
Кейинги манзил эса Элабод маҳалласидаги 23-сонли умумтаълим мактаби бўлди. Бу ерда ҳам маҳалла ёшлари турли спорт мусобақаларида фаол иштирок этишмоқда.
Нафақат таълим муассасалари балки маҳалладаги футбол ўйингоҳлари ҳам ёшлар билан гавжум эди.
Туманинг барча таълим муассасаларида бу каби тадбирлар давом этмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023