Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ФАРОВАНЛИГИ ЙЎЛИДА МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

Қумқўрғон тумандаги  Умид ниҳоллари маҳалласи иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида танлаб олинган. Ушбу маҳаллада махсус техникалар жалб этилиб, ички йўллар текисланиб, 10 км  масофага  тош тўкиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек дарахтлар оқланиб, ариқлар тозаланиб, ҳашар ишлари авж паллада.

Туман ҳокими Р. Гаппаров, Халқ қабулхонаси мудири мазкур маҳаллага бориб иш жараёнлари билан яқиндан танишди, туман ФВБ бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Ж.Шопўлатовлар туман ҳокимига ҳамроҳлик қилишди.

Маҳалладаги  янгиланишлар бугунги кундаги халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси дейиш мумкин.

488
0

СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабар берган эдик, Қумқўрғон тумани 4-сектор ҳудудига қарашли  маҳаллалар ўртасида  “Сектор раҳбарлари кубоги учун” спортнинг волейбол ва футбол турларида мусобақаларга старт берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи  З.Турсунов, туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаровлар иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

 Ушбу мусобақанинг финал босқичи ва тақдирлаш маросими эртага, 20-феврал куни бўлиб ўтади.

498
0

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тоғрисида семинар бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туманидаги 33-сон умумтаълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тоғрисида"ги ПҚ 92-сонли Қарори ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикади Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилоят филиали бош инспектори  Н.Мўминов, "Келажак лидерлари" клуби Президенти Т.Чоршанбиев  ҳамда Клуб аъзолари М.Чориев, Д.Нормаматов  ва С.Абдираҳмоновлар Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар етакчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги ПҚ-92-сон Қарори юзасидан тақдимот орқали тушунтириш берилди. Шунингдек, илм.аргос.уз малака ошириш сайтидан фойдаланиш борасида ҳам етакчиларга керакли малумотлар берилди.

431
0

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР

Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласида ўтказилган амалий семинарда тумандаги 61 нафар ҳоким ёрдамчилари, туман Маҳаллабай ишлар ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи Акбар Жумаев, Республика вакиллари Бобомурод Ўтаев, Азизжон Каримжоновлар иштирок этишди.

Семинарда аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, фуқароларга ажратилаган кредит маблағларини мақсадли сарфлаш каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек,  Боғаро маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шухрат Абдураимов кўмаги билан Шерали Бегимқулов  хонадонида бунёд этилган иссиқхона намуна сифатида кўрсатилиб, унинг қулай ва афзал томонлари  ҳам айтиб ўтилди.

Ҳоким ёрдамчилари мутахассислар билан ўзаро фикр алмашиб, ўз фаолиятида керакли маълумотларга эга бўлишди.

553
0

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ 41-СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон туман Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 41 сессияси ўз ишини бошлади. Сессияни туман ҳокими,   Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р. Гаппаров олиб борди. 

 Сессиясида депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Сессия билан батафсил ёутубе платформасидаги каналимиз орқали батафсил танишишингиз мумкин.

541
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси