Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ 41-СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон туман Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 41 сессияси ўз ишини бошлади. Сессияни туман ҳокими,   Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р. Гаппаров олиб борди. 

 Сессиясида депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Сессия билан батафсил ёутубе платформасидаги каналимиз орқали батафсил танишишингиз мумкин.

653
0

"ЯШИЛ МАКОН" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТТМОҚДА

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш, ҳудудларнда экологик ҳолатларни яхшилаш, маҳаллаларни сўлим гўшага айлантириш борасидаги хайирли ишлар туманимизда давом этаяпти.

Туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Шопўлатов бошчилигида ташкилот, корхона ходимлари Боғаро ва Навбаҳор маҳаллаларининг кўча четларига 1800 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш тадбирларида фаол иштирок этишди.

Туманимизда “Яшил макон” доирасидаги дарахт кўчатларини экиш тадбирлари давом этади.

735
0

ПРОКУРОР СИЗНИ ЭШИТАДИ

Жорий йилнинг 17 феврал куни Қумқўрғон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари  Ш.Акрамов томонидан туманнинг Боймоқли маҳалласида фуқаролар  қабули ҳамда ёшлар билан учрашув  ўтказилди.

 Мазкур қабулларда 20 нафардан ортиқ ёшлар ва 15 га яқин фуқаролар иштирок этишди. Учрашувда фуқаролар ва ёшлардан келиб тушган 21 та мурожаатларни ижобий  ҳал етиш учун масъул ташкилотларга топшириқлар берилди.

 Ушбу мурожаатларнинг ижроси туман прокурори томонидан қатъий назоратга олинди.

599
0

Долзарб_15_кунлик

Қумқўрғон туманида "Долзарб 15 кунлик" тарғибот тадбирлари давом этаяпти.

“Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остида"Долзарб 15 кунлик" доирасида “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш” мавзусида тарғибот тадбирлари жойларда ўтказилмоқда.

Қумқўрғон туман экологик партияси раиси Б.Янгибоев ҳамда партия фаоллари ва депутатлар томонидан кенг кўламда ташкил этилмоқда.
Бугун Қумқўрғон тумани “Боғаро” маҳалласи фаоллари билан ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятни ошириш, ҳар бир шахс Атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлиши, Экологик маданиятини оиладан бошлашимиз кераклиги ҳақида тушинчалар берилди.

525
0

ХТБ МУДИРИ КУБОГИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Хабар берган эдик, Қумқўрғон туман “ХТБ мудири кубоги учун” спорт мусобақаси ташкил этилган. Бугун ушбу мусобақанинг давоми 70-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.

 Мактаб директорлари спортнинг армрестлинг (қўлда куч синашиш), стол тенниси, шашка, турникда тортиниш, Қараб теп (пара тепиш), футбол,  арқон тортиш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Спорт мусобақаларида ғолибларига туман ХТБ  мудири Н.Исматов томонидан пул мукофоти ва эсталик совғалари топширилди.

Хусусан, футбол ўйинларида 1-ўринни 4-сектор ҳудуди директорлари жамоаси қўлга киритиб, 3 000 000 сўм пул мукофотини олди. 2-ўрин эса ХТБ жамоасига насиб этди ва 2 000 000 сўм пул мукофоти берилди. 3-ўрин 3-сектор ҳудудидаги директорлар жамоаси эгаллади, 1 000 000 сўм пул маблағи топширилди.

623
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси