Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
БОЙМОҚЛИДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ МАСКАНИ ХАЛҚ ХИЗМАТИГА ТОПШИРИЛДИ

“Боймоқли” маҳалла аҳли учун бугун қувончли шодиёналарга бой кун бўлди. Бир ёнда МФЙ ходимлари ўз идорасига эга бўлган бўлса, яна бир томонда оилавий поликлиниканинг янги биноси ўз ишини бошлади.

37-оилавий поликлиникасининг Боймоқли филиали сўнги йилларда тамирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 8377 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган поликлиника бугун янгича қиёфа касб этди.

Бино қайта реконструксия қилиниб, аҳоли учун сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шай ҳолатга келтирилди.

Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун ҳам барча зарур жиҳозлар билан таминланди.

Мазкур бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

775
0

БОЙМОҚЛИ МАҲАЛЛАСИДАГИ ЙАНГИЛАНИШЛАР

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудуди Боймоқли маҳалласида янгиланишлар бўй кўрсатмоқда. Давлат раҳбари бошчилигидаги ислоҳотларга маҳалла аҳли қалбида шукроналик ва катта қувонч билан гувоҳ бўлишмоқда.

 

Шу кунга қадар  Боймоқли маҳалласининг ўз биноси бўлмаган. Бу албатта, маҳаллага келган фуқаролар учун ноқулайликларни юзага келтирган. Ҳозирда эса замонавий ва барча шароитларга эга янги маҳалла биноси қад кўтарди.

Ушбу бинонинг очилиш тадбирида туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари ва нуроний отахонлар иштирок этишди.

 

Бюджет даромадларини орттирилган маблағларидан ушбу маҳалла барча зарур мебел жамламаси ва компютер техникалари билан жиҳозланди. Ҳар бир ходимга алоҳида хоналар ажратилди.  Лойиҳанинг умумий қиймати 323 миллон сўмни ташкил этади.

693
0

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 19 январда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сонли қарори  имзоланган.

Унга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

 Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда тумандаги 61 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларига планшетлар топширилди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров ёшларга билдирилган юксак ишончни оқлаш ва зиммаларидаги масъулиятни  чуқур англаган ҳолда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга тенгдошларининг дахилдорлик ҳиссини ошириши лозимлигини айтиб ўтди.

667
0

ТУМАН ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 2-сектор ҳудуди  "Ачамайли" маҳалласида туман прокурори Ш. Акрамов томонидан  сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда маҳалла фуқаролари, тегишли ташкилот раҳбарлари  иштирок этишди. Фуқаролар томонидан 23 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан  9 та мурожаатлар жойида ҳал қилинди.

Маълум муддат талаб этиладиган 14 та мурожаатлар эса назоратга олиниб, тегишли ташкилотларгаижроси юзасидан топшириқлар берилди.

673
0

ХАЛҚ ТАЪЛИМ МУДИРИ КУБОГИ УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ

Қумқўрғон тумани 21–умумтаълим мактабида Халқ таълим бўлими мудири кубоги учун спорт мусобақаларига старт берилди.

Унда ХТБ бўлими мудири Н.Исматов иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Тумандаги 82 та умумтаълим мактабларидан тузилган жамоалар спортнинг волейбол, футбол, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Жорий йилнинг 17-февралида 70-умумтаълим мактабида спортнинг бошқа  турлари бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтади. Ғолиб жамолар финал босқичида тақдирланадилар.

646
0
Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси