Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Мустофоқулов Имамназар Байназарович “Ҳудудгазтаъминоти” акциядорлик жамияти “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филали “Qumqo’rg’ontumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Қумқўрғон туман газ таъминоти бўлимида таништириш тадбири бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ўринбосари Ж.Шопўлатов “Qumqo’rg’ontumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи лаозимида ишлаган Файзулла Хуррамов бошқа ишга ўтганлиги сабабли янги раҳбарни таништирди.

Маълумот ўрнида, И.Мустофоқулов 1973 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 1995 йил Самарқанд давлат меъморчилик қурилиш институтини тамомлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар “Ҳудудгазтаъминоти” акциядорлик жамияти “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филали “Jarqo’rg’ontumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

487
0

"СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ"НИНГ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Қумқўрғон туман 3-сектор ҳудуди маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол, волейбол турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов, ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ў.Эшбоев, Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаевлар иштирок этди.

Мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган ғолиб жамоаларга медал, эсдалик совғалар ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Футбол мусобақасида:

1-ўрин Шерози маҳалла ёшлари 5000000 сўм пул мукофоти

2-ўрин Оқтом маҳалласи жамоаси 3000000 сўм,

3-ўрин Кўганли маҳалласи жамоаси 1000000 сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.

Волейбол мусобақасида:

1-ўрин Каттакўл маҳалласи 3000000 сўм,

2-ўрин Оқтом маҳалласи 2000000 сўм

3-ўрин Ариқошган 1000000 маҳалласи қўлга киритиб, ғолиб бўлишди.

522
0

Қумқўрғон тумани Элабод маҳалласида туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жумаев бошчилигида "Яшил макон"доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Бу хайрли ташаббус туман бўйлаб давом этаяпти.

Қумқўрғон тумани Элабод маҳалласида туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жумаев бошчилигида "Яшил макон"доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Бу хайрли ташаббус туман бўйлаб давом этаяпти.

600
0

ҚАБРИСТОНЛАРДА ҲАШАР

Қумқўрғон тумани Боболочин махалласи Ғойиб ота, Ғалаба махалласи Қўйимазорат ота қабристонларида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳашар ташкил этилди.

Ҳашар давомида қабристон атрофи ёввойи ўтлар ва хос-хашаклардан тозаланиб, дарахт кўчатлари экилди.

Қабристонининг атрофига бетон устунлар ўрнатилиб, темир симли тўрлар билан ўралди.

418
0

Тафаккурнинг икки қаноти

2022-йил 11-феврал куни Қумқўрғон туман Халқ таълим бўлимига қарашли 33-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йилли ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги давлат тили бо'йича маслаҳатчиси Ш.Бобоназаров, туман Маънавият ва ма'рифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев,"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси Б. Менглибоев туман Халқ таълими бўлими ходимлари ва 3-4-27-33-сон умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчи ёшлари қатнашдилар.

Тадбирда ўқувчилар томонидан Ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан ёзилган ғазал ва рубоийларидан байтларни айтишди.

 Фаол ўқувчиларга Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан китоблар совгға қилинди.

607
0
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси