Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 56-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Нормаматов раислик қилди.

Сессияда соҳа бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. Дастлаб, туман ҳокимининг ўринбосари Чори Шоймуратов депутатларга ҳисобот берди. Шундан сўнг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров ҳамда туманда чорвачиликни ривожлантириш учун кластерлар томонидан амалга оширилган ишлар сархисоби ҳамда “Чорва қишлови”га тайёргарлик кўриш бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Ўткир Хошимовларнинг ахборотлари тингланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик олтинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси