Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Айни пайтда жойларда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда туман Кенгаши депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти.

Айни пайтда жойларда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда туман Кенгаши депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти.

Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Менгнор Олломурадов ва туман Кенгаши депутати Зилола Аллаярова Қумқўрғон туманидаги “Янгиқишлоқ” ва “Халқобод” маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди.Унда маҳалла оқсоқоллари, ёшлар етакчилари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашувда халқ вакиллари 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган қонунлар ва уларнинг жамият фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамлар ҳаётини яхшилашда тутган ўрни ва аҳамияти бўйича тушунчалар берилди. Учрашув давомида аҳоли муаммолари, таклифлари ҳам  тингланди.

Хусусан, бир нечта кўчаларнинг йўлларини яхшилаш, электрдаги муаммолар, сим ёғочларни алмаштириш, ишсизлик масалалари, бўйича аҳоли фикрларини тингланди ва ёзиб олиниб назоратга олиниши билдирилди.

Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси