Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 64-сессиясида  туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Анвар Нормаматов раислик қилди.

Сессия кун тартибида туман ҳокимининг ўринбосари Абдурашид Мирзаев Қумқўрғон туманида ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармаган, қолоқликка йўл қўйган ва шартномавий мажбуриятларни бажармаган фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Шунунгдек, туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров, Қумқўрғон тумани Фуқаролик суди раиси Фазлиддин Хидиров, Қумқўрғон тумани Иқтисодий суди раиси Аббос Холмўминов, тумани Мажбурий ижро буюроси раҳбари Комил Холмўминовларнинг ҳисоботи тингланди. Депутатлар фикр ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси