Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 46-сессиясида  туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Р.Гаппаров раислик қилди.

 

Сессия кун тартибида туман ҳокимининиг тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди. Шунунгдек, Халқ қабулхонаси мудири Р.Тўхтаевнинг ҳам ахбороти эшитилди. 63- сонли умумтаълим мактаб директорлигига номзодлар сараланди. Депутатлар фикр ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси