Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 6-чақириқ 50-сессияси

 

 

 

 

 

 

 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ
ЭЛЛИГИНЧИ СЕССИЯСИ

КУН ТАРТИБИ

 

  • йил 30 июн

 

1 Халқ депутатлари туман Кенгашининг 9-Янгиер сайлов округидан депутат Хидирова Зулхумор Абдирашидовна ҳамда
18-Янги шаҳар сайлов округидан сайланган Ходиев Абдухофиз Неъматовичларнинг
депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида

  1. Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашида бўшаб қолган 9-Янгиер ҳамда 18-Янги шаҳар сайлов округларига сайлов ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
    18-мартдаги ПҚ-172-сон қарорига мувофиқ, Қумқўрғон туманида 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиладиган маҳаллаларни танлаб олиш тўғрисида

 

  1. Бошқа масалалар.

 

 

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг
эллигинчи сессияси

 

ИШ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

1.

Маърузалар учун

-

15 дақиқагача

2.

Сўзга чиқувчилар учун

-

3 дақиқагача

3

Маълумотлар учун

-

3 дақиқагача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1- қарор лойихаси

 

XALQ DEPUTATLARI QUMQORG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI

Qumqo‘rg‘on tumani,O‘zbekiston shoh ko‘chasi 1-uy.190900,tel.: (+99876)46-52-511

 

 

20__-йил “___”_________            __________-сон                            Қумқўрғон т.

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 9-Янгиер сайлов округидан сайланган депутат Хидирова Зулхумор Абдирашидовна ҳамда 18-Янги шаҳар сайлов округидан сайланган Ходиев Абдухофиз Неъматовичларнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг мақоми тўғрисида”ги қонунининг
3-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг
24-моддасига асосан халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига кўра Халқ депутатлари туман Кенгашининг 9-Янгиер сайлов округидан сайланга депутат Хидирова Зулхумор Абдирашидовнанинг лавозими ўзгарганлиги ҳамда 18-Янги шаҳар сайлов округидан сайланган Ходиев Абдухофиз Неъматовичнинг соғлиғи яхши эмаслиги сабабли ўз аризаларига биноан депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига ўрни бўшаб қолган депутат ўрнига қонунда белгиланган тартибда сайлов ўтказиш топширилсин.
  3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

Сессия раиси                                                     Ч.Қултаев

 

 

 

 

 

 

 

2- қарор лойихаси

 

 

XALQ DEPUTATLARI QUMQORG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI

Qumqo‘rg‘on tumani,O‘zbekiston shoh ko‘chasi 1-uy.190900,tel.: (+99876)46-52-511

 

 

20__-йил “___”_________            __________-сон                            Қумқўрғон т.

 

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашида бўшаб қолган 9-Янгиер сайлов округига сайлов ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 44-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи 9-Янгиер сайлов округи ҳамда 18-Янги шаҳар сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга депутатлик сайлови 2022 йил 31 июл якшанба кунига тайинлансин.

2.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.қултаев), туман ҳокимининг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари (Ё.Менглибоев) ҳамда туман молия бўлими (Ш.Поянов)ларга:

-бўшаб қолган ўринга сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда сайловни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш вазифаси топширилсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (Ў.Холиқов)га бўшаб қолган ўринларга янги депутат сайловини ўтказиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқиш ва сайловларни Сайлов кодекси талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш юклатилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Абдусаматов) зиммасига юклатилсин.
  3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

Сессия раиси                                                     Ч.Қултаев

 

 

 

3- қарор лойихаси

 

 

XALQ DEPUTATLARI QUMQORG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI

Qumqo‘rg‘on tumani,O‘zbekiston shoh ko‘chasi 1-uy.190900,tel.: (+99876)46-52-511

 

 

20__-йил “___”_________            __________-сон                            Қумқўрғон т.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-мартдаги ПҚ-172-сон қарорига мувофиқ, Қумқўрғон туманида 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиладиган маҳаллаларни танлаб олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-мартдаги “2022 – 2026-йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сон Қарори, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2022-йил 16-майдаги 05-05/1-608-сонли топшириғидан келиб чиқиб, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа обектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш даражаси ва маданиятини юксалтириш мақсадида, туманда 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиладиган маҳаллаларни танлаб олиш тўғрисидаги Қумқўрғон тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2022-йил 27-июндаги 01-24/36-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Қумқўрғон тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2022-йил 22-июндаги 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиладиган маҳаллаларни танлаб олиш тўғрисидаги 01-24/36-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туманда маҳаллаларни баҳолашдан ўтказиш натижалари асосида 61 та маҳалла фуқаролари йиғинлари ичидан “оғир” деб топилган ҳамда 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиш учун таклиф этилаётган маҳаллалар иловагамувофиқ тасдиқлансин.

3.Туман ҳокими ўринбосарлари М.Қултаев, Ж.Шопўлатов, Н.Алланазаровлар тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини шакллантириш учун мазкур маҳаллаларда ўз йўналишлари бўйича тўлиқ хатлов ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни таъминласинлар.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари (А.Ниёзов, Т.Хакимов) ўз ҳудудларида 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларининг манзилли дастурларини ишлаб чиқилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб борсинлар.
  2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Абдурахманов) зиммасига юклатилсин.

 

Сессия раиси                                                    Ч.Қултаев

 

Қумқўрғон тумани маҳалла фуқаролар йиғинлари ичидан “оғир” деб топилган ҳамда 2023 йил “Ободқишлоқ” ва “Ободмаҳалла” дастурига киритиш учун таклиф этилаётган маҳаллалар

РЎЙХАТИ

т/р

Маҳалла номи

Баҳолашкўрсаткичларибўйичақўйилганбалл:

Умумий балл

Маҳаллага қўйилган баҳо

Географик жойлашув, аҳолининг этник таркиби ва бандлиги

Муҳандислик-комммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари

Ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фонди

Бозор инфратузилмаси, туризм ва пуллик хизмат кўрсатиш объектлари

Ҳудудни ободонлашти-риш ва кўкаламзор-лаштириш

 

Аҳоли ташаббускорлиги ва мурожаатлар сони

(ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини яхшилаш борасида)

1

Арпапоя

14

7,30

7,05

7

5

8

48,35

оғир

2

Гултепа

15

7,10

7,40

7

5

8

49,50

оғир

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси