КУН ТАРТИБИ
Халқ депутатлари туман Кенгашининг
эллик биринчи сессияси
ИШ РЕГЛАМЕНТИ
1. |
Маърузалар учун |
- |
15 дақиқагача |
2. |
Сўзга чиқувчилар учун |
- |
3 дақиқагача |
3. |
Маълумотлар учун |
- |
3 дақиқагача |
1-масала ЛОЙИХА
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
О٬збекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
20__ йил “____” _______ № _______ Қумқўрғон т.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
17 январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Р.Тухтаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича ахборотини тинглаб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши қарор қилади:
4.Тумандаги секторлар раҳбарларига:
ижтимоий масалалар жумладан, уй-жой коммунал, йўл, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, айниқса вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида профилактика ишларини ташкил этиш;
ҳар бир сектор раҳбарлари ўз ҳудудида ҳафтада камида бир марта фуқаролар қабулини ва ойда бир марта сектор штабида “Тадбиркорлар куни”ни ташкил этиб, уларнинг муаммоларини ечиб бориш тизимини самарали ташкил этиш вазифаси топширилсин.
секторлар раҳбарларининг сайёр қабуллари бўйича лавҳалар тайёрлаб, вилоят ҳамда республика телевидениесида мунтазам узатиб бориш;
туманни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича ҳудудлардаги секторлар фаолиятини ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишига алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан йўл қўйилган хато-камчиликларни танқидий ёритиб бориш тавсия этилсин.
Раислик қилувчи Ч.Қултаев
2-масала ЛОЙИХА
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
О٬збекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
20__ йил “____” _______ № _______ Қумқўрғон т.
Қумқўрғон туманида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳақидаги туман адлия бўлими бошлиғи Р.Ж.Султановнинг ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 6-банди ижроси юзасидан Қумқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи Р.Ж.Султановнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг 2022 йил ИИ-чорак давомида амалга оширилган ишлари бўйича ахбороти эшитилди. Ахборотини тинглаб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши қарор қилади:
туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан фаолияти давомида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилишини, лойиҳаларни қонун ҳужжатлари ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мослиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда экспертиза хулосасини ҳудудий адлия органи билан келишиш учун, шунингдек қабул қилинган қарорларни расмий нашрда эълон қилиш ва веб-сайтга жойлаштириш,уларнингелектрон шакли ва нусхасини белгиланган тартибда давлат ҳисобига олиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этиш мақсадида туман адлия бўлимига юборилишини таъминлаш чоралари кўрилсин.
давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича фаолияти давомида аниқланган камчиликларини бартараф этиши юзасидан бу борада уларнинг масъулиятини оширишга қаратилган таъсирчан назоратни амалга ошириш;
фаолияти давомида ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича дуч келган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқ ва қарама-қаршиликлар юзасидан ўз таклифларини туман адлия бўлимига киритиб бориш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари вақарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорларида давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларига берилган топшириқларнинг ижросини ташкилллаштириш юзасидан зарур чоралар кўрилиши;
соҳа фаолиятига оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлар матинларини электрон тарзда қабул қилиб олиш ҳамда уларнинг мазмун ва моҳиятини ижрочилар ва қуйи тузилмаларга етказиш ҳамда аҳолини хабардор қилиш бўйича туман адлия бўлими билан доимий равишда ҳамкорликни олиб борилиши;
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил
этишда ҳамда ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда юридик хизматини ташкил этишда тегишли қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин.
қабул қилинган қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш;
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда соҳаларга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш ҳамда бу соҳада давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг амалга оширган ишларини мувофиқлаштириб бориш тавсия этилсин.
Раислик қилувчи Ч.Қултаев
3-масала ЛОЙИХА
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
О٬збекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
20__ йил “____” _______ № _______ Қумқўрғон т.
Жиноят ишлари боʻйича Қумқоʻргʻон туман суди, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судлари томонидан 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, корхона, ташкилот муассасалар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган судларнинг “2022 йилда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, туманда қонун устуворлигининг таъминланиши бўйича амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида”ги ахборотларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- судларда фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш;
- қонун устуворлиги, аҳолининг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашни устувор вазифа сифатида бажариш;
- суд ҳужжатлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб, халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот тақдим қилиб бориш;
- суд-ҳуқуқ масалалари, коррупсия ҳолатлари ва унга қарши курашиш тўғрисида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушаётган ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг ўрганиш натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, мазкур ишларнинг натижалари ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш;
- сайёр суд мажлисларига халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларини таклиф этиш;
- Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон тумани бўлими иш юритувидаги суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан мониторинг ўрнатиб, аниқланган қонунбузулиш ҳолатлари юзасидан туман прокуратурасига маълумот бериб бориш вазифалари юклатилсин.
Келгусида ҳам одил судлов фаолиятини таʼминлаш борасида белгиланган муҳим чора-тадбирлар, судьялар томонидан оʼз қасамёди, одоб-аҳлоқига зид равишда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этиш ҳолатларига чек қоʼйиш боʼйича кечиктириб боʼлмайдиган чора-тадбирлар ижросини таʼминлашни изчил давом эттириш.
-оилавий низоларни депутатлар иштирокида ҳал этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
- ошиб бораётган жиноят турлари, улар келтириб чиқараётган оқибатлар тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда хабардор қилиб, бундай турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш вазифасини топширилсин.
- судлар билан биргаликда маҳаллаларда ўтказиладиган йиғилишларда ва сайёр суд мажлисларида иштирок этиш;
-туманда содир бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни маҳалла раиси, профилактика инспектори, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Раислик қилувчи Ч.Қултаев
4-масала ЛОЙИХА
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
О٬збекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
20__ йил “____” _______ № _______ Қумқўрғон т.
Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман боʻлимининг 2022-йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тоʻгʻрисида.
Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йилда 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижросини таʼминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тоʻгʻрисида”ги Оʻзбекистон Республикаси қонунининг 6,24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Қумқоʻргʻон тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Мажбурий ижро бюроси Қумқоʻргʻон тумани боʻлимининг иш фаолияти юзасидан белгиланган муддатларда Халқ депутатлари Қумқоʻргʻон тумани Кенгашига ҳисобот тақдим этиб бориш;
- боʻлим иш юритувида мавжуд боʻлган 6 931 та 81 млрд. 215,3 млн. соʻмлик ижро ишларини оʻз вақтида оʻндирилишини;
- ижро ҳужжатлари боʻйича хатланган мол-мулкларни сотиш учун тумандаги аҳоли гавжум бозорлар ҳамда савдо марказларида ярмаркалар ташкил этиш чораларини коʻриш.
- фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларининг ишончлиҳимоясини таʼминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини оʻз вақтида ва сифатли ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
- ижро ҳужжатлари боʻйича хатланган мол-мулкларни сотиш учун аҳоли гавжум бозорлар ҳамда савдо марказларида ярмаркалар ташкил этиш, оммавий ахборот ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликга эʼлон қилиш чораларини коʻриш вазифалари юклатилсин.
- Давлат ёки давлат органлари фойдасига ёхуд улар манфаатларини коʻзлаб берилган ижро ҳужжатларини ижросиз қайтариб олиш ҳолатларини доимий комиссия йигʻилишларида мухокама қилиб бориш, бунда асоссиз қайтариб олиш ҳолатларига ёʻл қоʻйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш боʻйича юқори турувчи ташкилотларга тавсиялар киритиш;
- Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йилда 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро оʻтиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қумқоʻргʻон тумани боʻлими томонидан амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин
Раислик қилувчи Ч.Қултаев
5-масала ЛОЙИХА
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
О٬збекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
20__ йил “____” _______ № _______ Қумқўрғон т.
Депутатлар сайлови якунлари тоʻгʻрисида
Халқ депутатлари Қумқоʻргʻон тумани Кенгашига сайлов оʻтказувчи 25-Оққопчигʻой сайлов округида ваколати муддатидан олдин тугалланган боʻш депутатлик оʻринларига туман сессиясининг қарорига коʻра сайлов оʻтказилди.
Оʻзбекистон Республикаси Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тоʻгʻрисидаги Қонунининг 3-моддасига асосан оʻтказилган округлардаги сайловларнинг ва туман сайлов комиссияси раисининг сайлов якунлари боʻйича берган хулосасини муҳокама қилган ҳолда Халқ депутатлари Қумқоʻргʻон тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Раислик қилувчи Ч.Қултаев
6-масала ЛОЙИХА
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
О٬збекистон Республикаси Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Кенгаши ҚАРОРИ |
20__ йил “____” _______ № _______ Қумқўрғон т.
Қумқўрғон тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига мувофиқ туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш бўйича халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Туман маҳаллий бюджетининг ҳар йил бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан;
Туман маҳаллий бюджети даромадларининг биринчи - учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадигандаромадларни прогноздан ошириб бажарилишидан;
давлат активларини хусусийлаштиришдан туман маҳаллий бюджетига тушган маблағлардан;
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализатсия қилишдан туман маҳаллий бюджетига тушган тушумлардан;
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ туман маҳаллий бюджетидан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлардан.
Раислик қилувчи Ч.Қултаев
Туман маҳаллий бюджетининг жорий йил туман маҳаллий буйджетининг 2-чорак белгиланган даромадлар режасининг оширилиб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблаг'лар |
|||||||
№ |
Маблаг' ё'налтирилган соҳа номи |
Маблаг' ё'налтирилган ташкилот номи |
Шаклланган қо'шимча манба |
Маблаг' ё'налтирилишининг мақсади |
Ажратиладиган маблаг' |
||
Минг со'мда |
Сумма со'з билан |
фоиз ҳисобида |
|||||
|
Туман маҳаллий бюдетининг 2-чорак ДРОБҚҲ маблағлари |
910 100 |
х |
х |
х |
х |
|
1 |
“Очиқ бюджет” ахборот портал орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштириш |
Туман ҳокимлиги |
х |
туман ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамг'армаси” шахсий г'азна ҳисобвараг'ига о'тказиш учун |
273 000,00 |
икки юз етмиш уч миллион минг со'м |
30,0% |
2 |
Аёллар дафтари |
Туман ҳокимлиги |
х |
Аёллар жамг'армаси |
136 500,00 |
бир юз о'ттиз олти миллион беш юз минг со'м |
15,0% |
4 |
Ёшлар дафтари |
Туман ҳокимлиги |
х |
Ёшлар жамг'армаси |
136 500,00 |
бир юз о'ттиз олти миллион беш юз минг со'м |
15,0% |
5 |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
х |
ВМ-459-сонли қарорига асосан ижтимий ҳимояга муҳтож аҳолининг ипотека кредитлари |
45 500,00 |
қирқ беш миллион беш юз минг со'м |
5,0% |
6 |
О'зини о'зи бошқариш органлари |
Махалла маркази |
х |
ПФ-6324 га ФО'О'Б органлари (МФЙ) ходимларини раг'батлантириш жамг'армасига 3% |
27 300,00 |
йигирма етти миллион уч юз минг со'м |
3,0% |
7 |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
х |
Молия вазирлигининг 02.03.2022-йилдаги 03-34/528-сонли хатига асосан ер учаткаларини сотишдан тушган тушумнинг ортиқча тушган қисмини Кадастр агентлигига қайтариш учун |
4 500,00 |
то'рт миллион беш юз минг со'м |
0,5% |
8 |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
х |
Туманнинг ог'ир маҳаллаларининг хо'жаликлараро ички ё'лларини тошлаш учун ЁММ харажатлари учун |
200 000,00 |
икки юз миллион минг со'м |
22,0% |
9 |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
х |
Туман Ҳокимлигининг моддий техника базасини мустахкамлаш учун |
71 516,00 |
етмиш бир миллион беш юз о'н олти со'м |
7,9% |
11 |
Туман ҳокимлиги |
Туман ҳокимлиги |
х |
Ко'зи ожизлар жамиятининг иш ҳақи ва иш ҳақидан ажратмалари учун |
15 184,00 |
о'н беш миллион бир юз саксон то'рт со'м |
1,7% |
|
Жами |
Жами |
910 100 |
х |
910 000,00 |
х |
100,0% |
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024