Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида “Зоом” платформаси орқали бирламчи тиббиёт муассаларида патронаж хизмати кўрсатишнинг аҳволи юзасидан тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда вилоят ҳокими томонидан туманларда аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни аниқлаш, даволаш ҳамда профилактика ишларини ташкил этиш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, патронаж хизматини сифат жиҳатидан яхшилаш бўйича соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.

Учрашув якунида Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов танқид қилиб ўтилган соҳа мутахассисларига камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш бўйича топшириқ бериб ўтди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
56 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси