Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Коррупсияга қарши курашиш ва коррупсиявий омилларни кескин камайтириш

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022-йил 3-мартдаги“Ички ишлар органларида коррупсияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда коррупсиявий омилларни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 56-сонли буйруғи ҳамда 2024-йил 15-апрелдаги 126-сон фармойиши ижросини таъминлаш ва 2024-йил апрел ойининг учинчи ўн кунлиги Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимида семинар ташкил этилди.

Семинарда коррупсияга қарши курашишда раҳбар ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш бўйича туман Прокуратураси масъул ходими ва ИИБ масъул ходими томонидан Қумқўрғон туман ИИБнинг барча шахсий таркибига “Коррупсияга қарши курашиш ва коррупсиявий омилларни кескин камайтириш” мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси