Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳудуддан ҳар чоракда битта маҳалла танланиб “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастури доирасида ишларни ташкил этиш бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги 1-сектор ҳудудидаги “Жалоир” маҳалласи “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастури доирасида бугунги кунда кенг кўламдаги ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Жалоир” маҳалласидаги ички йўллар таъмирланиб, аҳоли хонадонларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда  ва ичимлик суви қувурлари тортилмоқда. Шу муносабат билан мазкур маҳалла мисолида Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ҳамда туман ҳокими А.Нормаматов, маҳалла бешлиги ҳамда маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказилиб, маҳаллада йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб уларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси