Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кекса авлод ваклларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг коʻп асрлик анʼаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг коʻламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 27-сентабрдаги 816-сонли Қарори билан ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.
Шу муносабат билан Қумқўрғон туманида кексалар ҳафталиги доирасида туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Рамазон Нармуратов фахрий устоз Файзулла Мирзаев ҳолидан хабар олиб кекса авлод вакилига хурмат кўрсатилди
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024