Бош прокурор ўринбосари С.И.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизда "Ташаббусли бюджет" асосида қурилаётган объектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишиб, қурилиш жараёнини ўрганишди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди. Шунингдек куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳолати ҳам кўздан кечирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024