Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Аҳоли мурожатларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш муҳим вазифа

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар бир соҳа ва йўналишда фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ ўрганиш ҳамда улар юзасидан қонуний чоралар кўришга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир ташкилот раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлашда шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов иштирокида ўтказилган йиғилишда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал қилиш ҳамда кунлик кўрсаткичлар рейтинги таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг ўтган вақти давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни тизимли асосда олиб бориш, туман ташкилот ва корхоналарига аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни мунтазам ўрганиб бориш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, мурожаатларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни таҳлил этиш ва уларни бартараф этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси