Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ!

Қумқўрғон тумани 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Қадринг баланд бўлсин Она тилим" номи остида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Маданият бўлими ва ижод аҳли вакиллари, ёшлар қатнашдилар.

Тадбирни туман Нуроний жамғармаси раҳбари Боймурод Абдумўминов очиб берди.

Шундан сўнг Она тилимизни нуфузини оширишда ўзининг бор куч ва имкониятларни аямай меҳнат қилаётган бир гуруҳ устоз мураббийлар, ташкилот ва муассаса раҳбар ҳамда ходимлари тақдирландилар.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими томонида куй-қўшиқлар куйланди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси