Маълумки, халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўлласа арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.
Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёш-у кекса отахонларимиз иштирок этиб, фарзандлар-у набираларга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадрятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берадилар.
Бугун Қумқўрғон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида М-41 "Бешкек-Душанбе-Термиз" автомобил йўли ёқасида ташкил этилган ҳашарда жами 24 км масофада ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024