Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида манзилли чора-тадбир дастурига асосан маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Қумқўрғон туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли 2-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида ўқувчи-ёшлар, аҳоли вакиллари, кекса авлод вакиллари, маънавият фидоийлари иштирокида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Анвар Нормаматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Эшқобил Шукур, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Ойгул Абдураҳманова, Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Менгнар Олломуродов иштирок этди.
Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар умумтаълим мактабида яратилган кенг имкониятлар, шунингдек мактабда ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун яратилган тўгараклар фаолияти билан танишдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда олиб борилаётган улкан ислоҳатлар замирида аввало инсон учун унинг фаравон ҳаёти учунлиги ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида туманда ижод қилаётган Содиқ бахши Марданақулов томонидан она Ватанимизни мадҳ этувчи достонлардан парчлар айтилди.
Учрашув сўнгида туман ҳокими Анавар Нормаматов туманимизга ташриф буюрган меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024
1 изоҳ