“Яшил макон” уммумиллий лойиҳаси дастурида бўйича Қумқўрғон туманидан ўтувчи М-41 автомабил йўли ёқасига мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Ушбу тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқарув бўлим бошлиғи Мажид Умаров, вилоят “Нуроний” жамғармаси масъул ҳодими Обид Жўраев, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Б.Абдимўминов, Инсон ижтимоий ҳимоя маркази директори Ўктам Ҳолиқов ҳамда фаол нуронийлар иштирок этишди.
Шунингдек “Мунчоқтепа” маҳаллада яшовчи ИИ-жахон уриши қатнашчиси Ҳаит бобо Мусаев ҳамда Хурматой Юсупова, “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи И-гурух ногирони Ўрал Худайбердиев, 95 ёшли онахон Менгнар мома Назарова, “Улуғбек” маҳалла яшовчи якка-ёлғиз фуқаро Комила Туляшоваларнинг ҳолидан ҳабар олинди.
Улар учун зарур бўлган ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқ ва озиқ-овқат махсулотлари топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024