Қумқўрғон тумани “Янги шаҳар” маҳалласидаги ички йўллар бир неча йиллардан буён таъмирланмагани, носозлиги, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди.
Президентимизнинг "Маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-154-сонли қарорига кўра, айни кунларда 3-сектор ҳудудидаги ушбу маҳалла ички кўчаларида асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қарорга кўра, "Ибн Сино", "Эркин Воҳидов", "Жалолиддин Румий", "Юксалиш", "Усмон Носир", "Китоб", "Ишчилар", "Баҳористон" кўчаларнинг 3,3 км масофасида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024