Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Президент топшириғи ижроси амалда. Сурхондарёда маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш, “еттилик” фаолиятини намунали ташкил этиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.

Бугун Қумқўрғон туманида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этилди.

Семинарга ташриф буюрганлар тумандаги 10 та маҳаллада бўлиб, Хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллаларда ўтказилган 5 та номинатсияда (энг яхши китобхон, энг яхши маънавият тарғиботчиси, спорт тарғиботчиси, энг яхши ҳунарманд аёл, томорқасидан унумли фойдаланган аёл) ғолиб бўлган  аёллар эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси