Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА 10 НАФАР БОЛАЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ

Қумқўрғон тумани “Юксалиш”, “Имомтепа”, “Қарсоқли” маҳаллаларида яшовчи тадбиркор ва ҳайдовчилар томонидан 10 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Тадбирда маҳалла нуронийлари ва бошқалар сўзга чиқиб, инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини таъкидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.

Ҳомийлар томонидан тўйболаларнинг ҳар бирига велосипед топширилди.

Туманимизда ижод қилаётган саноткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси