Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунга кўра, юртимизда декабр ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.
Шу муносабат билан Қумқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади.
Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришган, пилла, ғалла ва пахта хирмонига салмоқли ҳисса қўшган илғор фермерлар, умуман қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ҳисса қўшганлар мавсум илғорлари муносиб рағбатлантирилди ва тўкин дастурхон атрофида давом этди.
Элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024