Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ғалаба маҳалласида Мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги  “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сонли қарорига асосан Қумқўрғон тумани "Ғалаба" маҳалласида жойлашган Мактабгача таълим ташкилоти биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Замонавий кўринишга келтирилган ташкилот биносини туман ҳокими Анвар Нормаматов, ҳамда нуроний оқсоқоллар очиб берди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотига 150 нафар бола қамраб олинган бўлиб, эндиликда уларга замонавий кўринишдаги, барча шарт-шароитлар яратилган, янгидан жиҳозланган бинода таълим-тарбия бериш имконияти яратилди. Ташкилотнинг чиройли, кенг ва кўркам хоналари, мусиқа залларининг деворлари кичкинтойларга мос чиройли расмлар билан безатилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, юртбошимизнинг та'лимга қаратаётган э'тиборлари ёш о'г'ил-қизларни билимли салоҳиятли бо'либ улг'айишига кенг замин яратади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси