Қумқўрғон туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида ўтказилган хатловда маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг яшаш шароитига кўра тоифаларга ажратган эди.
Ҳозирда ёшларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш учун тоифаларга киритилган ёшлар тумандаги масъул раҳбарларга бириктирилган. Улар томонидан ёшларнинг доим равишда холидан хабар олиниб, муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бугун туманнинг “Ўзбекистон 5 йиллиги” маҳалласида яшаётган ёшлар ҳолидан хабар олинди. Туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман ҳокими ўринбосари Нигора Жумаевалар ижтимоий ҳимояга мухтож Ҳосила Турсунованинг яшаш хонадонига бориб холидан хабар олишди ҳамда ўқиш жараёнлари билан яқинда танишилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024