Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Туман ҳокими ёшлар билан учрашувда мамлакатимизда ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда туманимизда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. 

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да 230 нафар ёшлар иштирок этиб, ўзларининг мурожаат ва таклифларини билдиришди. Ёшлар билан ўтказилган очиқ ва самимий мулоқот давомида билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддат билан вазифалар белгилаб берилди.

Тадбир давомида маҳаллалардаги ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,  спортни оммалаштириш,  ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳисса қўшган маҳалладаги ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, маданият ҳодимлари, спорт мураббийлари, спортчи ёшлар  ҳамда тумандаги фаол ёшлар туман ҳокимининг эсдалик совг'алари билан  тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
53 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси