Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Янги йил – янги имкониятлар

Янги йил кўпчиллик болажонларнинг севимли байрамларидан бири саналади.  Кутилган ва кутилмаган совғалар эртак қаҳрамонлари, турли байрам тадбирлари барчага кўтаринки кайфият бағишлайди.

Бугун Қумқўрғон тумани Маданият уйида Янги йил байрам тадбири кўтаринки руҳда нишонланди.

Тадбирда туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларни байрам билан қутлади. Байрам муносабати етим ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган 22 нафар ўғил-қизларга Президент совғаси ҳамда ижтимоий  аҳволи оғир бўлган 200 га яқин оила фарзандларига туман ҳокимлиги совғалари топширилди.

Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, куй-қўшиқлар болаларга бир олам завқ бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси