Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Республика бўйлаб давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланиши белгиланган.

Шу боис Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти филиали, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг барча ходимлари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Қумқўрғон туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси