Бугун туман ҳокими, маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши раиси Анвар Нормаматов, маҳалла раислари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарорида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида та'кидланди.
Шунингдек, жамиятимиз ҳаётида маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти, унга берилган ваколатлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024