Қумқўрғон тумани прокурорининг ташаббуси билан тадбиркор ва ҳунарманд ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмаклашиш мақсадида “Ёш тадбиркор ва ҳунармандлар” фестивали ўтказилди.
Унда туман прокурори Ш.Б.Акрамов, Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандлар уюшмаси, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, тижорат банклари, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо 100 га яқин ҳунармандлар, Мурувват интернат уйи ҳамда маҳаллаларда ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаётган ёш ҳунармандлар ўз ижодиий намуналари билан иштирок этишди.
Тадбир якунида, баҳолаш комиссия томонидан 32 нафар ғолиб ҳунармандлар аниқланиб, уларга эсталик совғалари топширилди.
Шунингдек тадбир иштирокчиларига бизнесни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида тушунчалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024