Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят ИИБ, ДХХ ҳамда Қумқўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва радикаллашувнинг олдини олиш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган тадбирларни самарали ташкиллаштириш юзасидан семинар ўтказилди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари, ички ишлар ходимлари, соғлиқни сақлаш, солиқ, соҳа раҳбар-ходимлари ва маҳалла бешлиги иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди. Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар, уларнинг олдини олиш масалалари ҳамда юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашув давомида туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таҳдидларидан ўзини асраши юзасидан маърузалар қилинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024