Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий ва маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасида жамоат ташкилотлари томонидан турли ҳил маънавий-марифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ҳусусан, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва диний соҳа вакилларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Қумқўрғон туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Маданият марказида "Жаҳолатга-қарши маърифат" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ҳокимлик, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, банк-молия, солиқ, хизмат кўрсатиш соҳа раҳбар-ходимлари ва ўқувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникатсия манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимлиги, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида она Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шу билан бирга тадбирда ўқувчиларни одоб-аҳлоқи, уларнинг ўзбекона кийиниш маданияти, бузғунчи ёт ғоялар таъсиридан асраш, миллий, диний анъаналар, урф-одатлар ҳамда қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш масалаларида ҳам фикр юритилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024