Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат, юрт тинчлигини сақлаш ҳар доимги муқаддас вазифамиз. Бу улуғвор вазифани бажаришда тўпланган бой тажрибалар, уларни ёш авлодга ўргатишдаги эзгу ишларимиз бизга куч-қувват, ғайрат-шижоат бағишлайди.
Бугун Қумқўрғон тумани “Болалар спорт мажмуаси” майдонида маҳаллалардаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини сингдириш мақсадида "Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида" мавзусидаги ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, туман Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар, Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар агентлиги, Какайди қўрғонининг 54831 ҳарбий қисми, мудофаага кўмаклашувчи ватанпарвар ташкилоти, маҳаллалардаги ёшлар ва умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этди. Тадбир давомида Какайди қўрғонидаги 54831 ҳарбий қисми ва миллий гвардия иштирокида ёшларга қурол-аслаҳа, техникалар кўргазмаси номойиш этилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024