Бугун Қумқўрғон тумани “Жалоир” маҳалласида ёшлар қабули бо'либ о'тди. Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов ва муаммоларига ечим излаб келган ёшлар иштирок этди.
Қабулда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар айтиб ўтилди. Хусусан ўқиш учун контрак пулини тўлаб бериш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун моддий ёрдам, ишга жойлашиш каби мурожаатлари йўлланди.
Мазкур учрашувда бир қатор ёшларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Учрашув сўнгида туман ҳокими томонидан ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси топширилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024