Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди

Бугун Қумқўрғон туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 9-январдаги “2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-7-сонли қарори ижросини жойларда амалга ошириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда соҳа мутаҳассислари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ва касаначилик ҳамда оилавий тадбиркорликнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари тушунтириш ва кўникмалар берилди.

Семинар давомида барча турдаги тадбиркорлик фаолияти ва имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш ҳақидаги фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси