Қумқўрғон тумани “Юксалиш” маҳалласи биносида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан йўл таъмири, электр энергиясини яхшилаш, ичимлик суви, моддий ёрдам, ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Туман раҳбари томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024