Бугун Қумқўрғон туманида вилоят прокурори ташаббуси билан Маҳаллалардаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимизга ҳурматини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ёшлар форуми бўлиб ўтди.
Фестивал доирасида ҳарбий намойишлар, ишсиз ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ва спорт мусобақалари ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари, Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, туман Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар, Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар агентлиги, Какайди қўрғонининг 54831 ҳарбий қисми, маҳаллалардаги ва спортчи ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида Какайди қўрғонидаги 54831 ҳарбий қисми махсус гуруҳи томонидан жанговор саҳна кўриниши номойиш этилди.
Бундан ташқари, ҳунармандлар кўргазмасида ёшлар ўзларининг ижодий намуналари билан иштирок этди. Шунингдек, туманда ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, унда 25 та ташкилот ва корхоналар 412 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмарка давомида 32 нафар ёшлар ишга жойлаштирилган бўлса, 60 нафари учун касбга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024