Бугун Қумқўрғон туманида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Бегзод Тагаев раҳбарлигида сайёр суд бўлиб ўтди.
Унда Қумқўргон тумани прокурори ўринбосари К.Тўрақулов туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи, капитан Ш.Азизибердиев ҳамда туман ИИБ ЖХХ Пробатсия гуруҳи катта инспектори капитан А.Қосимов ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда пробатсия гуруҳи назорати остида бўлган шахслар иштирок этди.
Ўтказилган сайёр суд жараёнида ўрнатилган таъқиқ ва чеклашларга амал қилиб, содир этган жиноятидан пушаймон бўлган ҳамда тузалиш ё'лига ўтган 3 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатларидан Ўзбекистон Республикаси Жинойи Кодекиснинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Шунингдек сайёр суд давомида бир нафар шахсга нисбатан жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилмагани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бу каби тадбирлар келгусида билиб билмай жиноят содир этган шахсларнинг кайфиятига ижобий таъсир қилиб такрорий жиноятлар содир этишларини олдини олишга хизмат қилади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024