Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қонуниқ асослари.

Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уни тўсиқларсиз амалга оширилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.  Шу туфайли эски Конституцияда тадбиркорлик қилиш эркинлиги кафолатланади, деган норма билан чекланиб, тадбиркорларнинг тўлақонли фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқларига доир махсус норманинг белгиланмаганлиги ҳуқуқий тизим учун “бўшлиқ” ҳисобланарди. Эндиликда эса, Конституциянинг янги таҳриридаги 67–моддасида Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли деб тадбиркорлик фаолиятининг энг асосий конституциявий кафолатлари белгилаб қўйилди.       Бу эса, тадбиркорлик фаолиятига оид қонун меъёрларини яратишда асос бўлиб ҳисобланади ва мамлакатимизда тадбиркорлик инвестициявий шарт-шароитларини яратилишига олиб келади. Бундай ҳолатлар тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб боришда ҳар қандай фаолиятни амалга оширишда қонунчиликда таъқиқланмаган даромад олишнинг асосий мақсади бўлган иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида тадбиркорлик фаолияти имкониятларини вужудга келтиради. Шу билан бирга тадбиркорларга ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи, ўз бизнес стратегияларини ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш шароитлари яратилади. Конституцияда эркин бозор иқтисодиётини энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилиши тартиб-таомили асосида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни асосий мезонлари мустаҳкамланди. Ижтимоий ахборот воситаларида таъкидланишича, эркин бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга доир асосий ёндашувини белгилайди ҳамда қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади принципи асосида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мезонларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилди. Бу эса, ўз навбатида, тадбиркорлар эркин ва самарали фаолият юритишига, бизнес муҳитини яхшилашга, ички ва ташқи савдо ривожланишига, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини оширишга хизмат қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг асосий ҳуқуқларидан бири бу мол-мулкка эгалик қилишдир. Мулкдор шундай ҳолатда инвестиция киритадики, ёки тадбиркор бизнесини ривожлантиришга бор имкониятларидан фойдаланадики, қачонки ўз мулки ва бизнеси ишончли ҳимоя қилинганлигини билса, буни ҳис қила олса. Ахборот манбаларига қараганда, айрим мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг уй-жойларни бузиш ҳолатлари инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қўпол равишда бузилганлиги кенг оммага яққол кўринди. Бундай нохуш ҳолатларни бартараф этиш учун Президент фармони билан ер ислоҳоти амалга оширилиб, ерни хусусий мулкка айлантиришга қарор қилинди. Эндиликда ер фақат электрон ауксионда сотиладиган бўлди. Ҳокимлар ер беролмаслиги ва олиб қўймаслиги мустаҳкамланди, қишлоқ хўжалиги еридан янада кўпроқ одамлар фойдаланадиган бўлди. Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидек, Конституциянинг фуқаролар иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқларига бағишланган ИХ боби 41-моддасида  ҳар бир шахснинг мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга, банкка қўйилган омонатлар сир тутилади, деган амалда мавжуд нормага қўшимча равишда  банк операциялари ва ҳисобварақларининг ҳам сир тутилиши конституциявий норма сифатида киритилаётганини кўриш мумкин. Тадбиркорлар учун бу қоиданинг нақадар аҳамиятли эканлигини англаш қийин эмас. Тадбиркорлар учун муҳим бўлган бир қанча нормалар янги таҳрирдаги Конституциянинг ХИИ бобида баён қилинганини кўриш мумкин. Жумладан, 65-моддада давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши аниқ-равшан белгилаб қўйилди. Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияда хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги баён қилинди. Бу аҳамиятли қоидалар мулкчилик шакллари, хусусан, хусусий мулк дахлсизлиги давлат ҳимоясида бўлишини кўрсатади. Чунки, Конституцияда хусусий мулкка нисбатан бундай ёндашувнинг қарор топиши нафақат мулкчилик масалалари нуқтаи назаридан, балки очиқ ва эркин жамият асосларини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳам базавий аҳамиятга эга.

                Эндиликда, давлат хусусий мулк дахлсизлиги кафолатини ўз зиммасига олар экан, мулкларнинг бошқа шакллари каби хусусий мулк­ка ҳам ҳеч ким ноқонуний дахл қила олмаслигини билдиради. Албатта, ушбу норма тадбиркорликни ривожлантириш учун энг муҳим базавий кафолатлардан бири бўлиб қолади. Мазкур муҳим ғоянинг конституциявий даражада қатъий белгилаб қўйилиши   сармоя киритиш истагида бўлган чет эл сармоядорларини ҳам ишончли хабардор қилади. Мулкчиликнинг турли шакллари тенг ҳуқуққа эга эканлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши фуқароларнинг сиёсий эркинликлари билан бир қаторда иқтисодий фаолият эркинлиги ҳам конституцияда мустаҳкамланаётгани, иқтисодиётнинг эркин ривожланиши учун муҳим асос бўлган иқтисодий фаолият эркинлигига кенг шароит яратиб берилаётганини кўрсатади. Ўз навбатида, иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлиги ҳар бир шахснинг ўз иқтидори ва мулкини қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай турдаги тадбиркорлик тури билан шуғулланишга йўналтириши, ерга, ишлаб чиқариш воситаларига, бошқа турдаги мулкларга эгалик қилиши, қўлга киритилган фойдадан эркин фойдаланишини кафолатлайди. Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилувчи асослар анча кучайтирилгани янги таҳрирдаги Конституцияда кўриниб турибди.   Хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳам нафақат тадбиркорларнинг эртанги кунга ишонч билан фаолият юритиши учун, балки   фуқаролик жамиятининг барпо этилиши учун ҳам мулкчиликнинг турли шакллари, жумладан, хусусий мулкчиликнинг барқарор ўрин эгаллашини таъминланади. Конституция нафақат тадбиркорларнинг манфаатларини кўзлаб, балки ушбу қатлам манфаатларининг бутун жамият манфаатлари, интилишларининг ажралмас бир бўлаги, муҳим таркибий қисми сифатида қаралаётгани билан ҳам ажралиб туради.

                Тадбиркорликнинг ривожланиши жамият фаровонлигига, хусусий мулк дахлсизлигининг таъминланиши фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари мустаҳкамланишига бевосита хизмат қилади. 

Қумқо'рг'он туманлараро иқтисодий суди раиси А.Холмуминов.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси