Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қумқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти 2023-йил 21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтқазилди. Унда туман ҳокими А.Нормаматов, вилоят ҳокимининг о'ринбосари И.Сапаров, туман ташкилотлари ва 61 та маҳалла еттилиги иштирок этди.

Семинарда "Янгиер" маҳалласи еттилиги томонидан уйма-уй юриш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таминлаш, патронаж хизмати, солиқ тушумларини бажарилиши, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам ко'рсатиш, маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бориш, "Хонадонбай", "Кўчабай ", "Маҳаллабай" тамойили асосида қилинган ишлари кўздан кечирилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
47 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси