Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда сектор раҳбарлари иштрокида фуқаролар қабули ташкил этилди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари тегишли масъуллар билан ўрганилди. Ўртага ташланган масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Баъзи муддат талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024