Бугун Қумқўрғон тумани “Истиқлол” маҳалласида ёшлар қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов ва муаммоларига ечим излаб келган ёшлар иштирок этди.
Қабулда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар айтиб ўтилди. Хусусан ўқиш учун контрак пулини тўлаб бериш, паспорт олишда амалий ёрдам, моддий ёрдам, такрорий экин учун ер каби мурожаатлари йўлланди.
Мазкур учрашувда уч нафар ёшларнинг паспорт олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024