Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Хуш келдинг, Наврўз!

Бугун Қумқўрғон туманида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз” шиори остида Наврўз умумхалқ байрами ўзгача кўтаринки кайфият билан нишонланди.

Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов табрик сўзи орқали туманимиз аҳли ҳамда меҳмонларини юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз умумхалқ байрами билан самимий табриклади.

Байрам шодиёналари туманимизнинг Наврўз истироҳат боғи ҳамда Алпомиш спорт ўйингоҳида бўлиб ўтди. Баҳорий таомлар, кўкатларидан тайёрланган нозу неъматлар, сумалак сайли, халқ ўйинлари, кураш мусобақалари, спортнинг турли йўналишларидаги беллашувлар, миллий урф ва анъаналарини ўзида жам этган маросимлар  туманимиз аҳлига манзур бўлди.

Бугунги байрам тадбирига пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон ва Қорақолпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимов ва эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Виа Мароканд гуруҳи ҳамда туман Маданият бўлими санъаткорлари халқ хизматида бўлишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси