Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ҳамкорликда гуманитар ёрдам кўрсатилди.

Халқимизда “Ўт балосидан, сув балосидан, туҳмат балосидан Яратганнинг ўзи асрасин” деган гап бор. Ана шундай балолардан бири - сел-сув тошқинлари, жорий йилнинг 21-март куни тахминан соат 19:10 ларда Қумқўрғон туман ҳудудидаги қир ва адирликларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида йиғилган ёмғир сувлари, Азларсой орқали “Элобод”, “Янги шаҳар”, “Боғаро” ҳамда “Азларсой” маҳаллалари ҳудудига кириб келган. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг туман ҳамда шаҳар бўлимлари билан биргаликда фуқаролар муаммолари ўрганилди. Бугунгача 692 та хонадоннинг 115 та  муаммолари ўрганиб чиқилди.

Жорий йилнинг 26-март куни ИҲМА вилоят бошқармаси, Аёлларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш республика марказининг вилоят бўлими  ва “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди  ҳамкорликда сел ва тошқинлардан талафот кўрган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга гуманитар ёрдам кўрсатилади.

Табиий офатдан жабрланган аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида ҳамда юқоридаги 4 та маҳаллалардаги сел ва тошқинлар уйларига зарар келтирган оилалар фарзандлари таълим олишда қийналиб қолмаслиги учун ўқув қуроллари ҳамда аҳолига мултивитамин, минералларга бой бўлган қуритилган сабзавотлардан иборат озиқ-овқат тўплами ҳамда  туман тиббиёт бирлашмасига аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш борасида ҳар бир хонадонда соғлом муҳитни яхшилаш мақсадида юрак қон-томир, ички ҳамда  эндокрин касалликларига чалинган фуқароларга дори-дармонлар етказиб берилмоқда.

Психологлар гуруҳи ташкил этилиб, сел оқибатида зарар коʻрган хотин-қизларга психологик хизматлар кўрсатилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси