Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Фарзанд тарбиясида оталарнинг ўрни муҳим

Бугун Қумқўрғон тумани “Боғаро” маҳалласида жойлашган маданият уйида оталар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари ҳамда мактаб ўқувчиларининг оталари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими юртбошимизнинг ёшларга қаратаётган эътиборлари ва яратилган имкониятлардан ёшларимиз тўғри фойдаланиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

 

Учрашувга таклиф этилган оталар фарзанд тарбиясида ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатиш, уларнинг муаммоларини бир-бири билан бўлишиш ва биргаликда ҳал қилиш, фарзанд тарбиясида оталарнинг ўрни ва аҳамиятини янада оширишни тизимли йўлга қўйиш зарурлиги бўйича фикр, мулоҳазалар билдиришди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси