Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” доирасида берилган топшириқлар ижроси амалда

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Уяс” маҳалласида 4 гектар ер майдонига кўчат экиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманига ташриф буюриб, ушбу “Яшил макон” доирасида кўчат экиш жараёнида иштирок этди. Вилоят раҳбари бошчилигида туман сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхона ходимлари ҳамда фермерлар иштирокида 6 минга яқин маҳаллий иқлимга мос мевали дарахт кўчатлари ва қаламчалар экилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси