Бугун Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили ва Улуғбек маҳаллалари ёшлари учун "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман ҳокими о'ринбосари Нормо'мин Алланазров ва муаммоларига ечим излаб келган ёшлар иштирок этди.
Қабулда ёшлар томонидан бир қатор муаммолар айтиб ўтилди. Хусусан ўқиш учун контрак пулини тўлаб бериш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун моддий ёрдам, ишга жойлашиш каби мурожаатлари йўлланди.
Мазкур учрашувда бир қатор ёшларнинг мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024